Ибодатнинг маъноси нима?
«Ибодат»нинг маъноси нима?
Савол: «Ибодат»нинг маъноси нима?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
«Ибодат»нинг маъноси – сиғиниш, Аллоҳнинг Ўзи учунгина ҳокисор бўлиш, Аллоҳга буюрган ва таъқиқлаган нарсалари билан итоат этиш, демакдир. Уламолар ибодатни: «Аллоҳ суйган ва рози бўлган барча нарсани ўз ичига олган сўз», деб ҳам таърифладилар.
Тавфиқ Аллоҳдандир.
Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 7887 – 2
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури

