PDF WORD

Ҳар бир мусулмон мўъмин ҳисобланадими?

Ҳар бир мусулмон мўъмин ҳисобланадими?

Савол: Ҳар бир мусулмон мўъмин ҳисобланадими? Шуни тушунтириб берсангиз?

Жавоб: Шубҳасиз, Ислом динига кирган ва Ислом шариатига амал қилган ҳар бир киши зоҳиран мусулмон ҳисобланиб, мўъминлар сафига қўшилади. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло кўп ўринларда иймонга буюрганидек, Исломга ҳам буюрган.

Исломни «итоат этиш», «таслим бўлиш» ва «итоат билан бўйинсуниш» дея таърифланган. Бу зоҳиран барча итоат ва ибодатларни қилиб, барча гуноҳларни тарк этишни тақозо этади. Иймонни эса «Икки ваҳий (Қуръон ва суннат)да зикри келган ғайбий ишларга бўлган ишончга қалбни боғлаш», дея изоҳланган. Бу – буйруқларни қилиш ва таъқиқларни қилмасликка узвларнинг бўйинсунишини тақозо этадиган қатъий тасдиқдир.

Шунинг учун ҳам аҳли суннат: «Бадан ибодатлари ҳам иймон маъноси ичига киради», дедилар. Айрим уламолар, жумладан, шайхулислом Ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ): «Ислом лафзини истеъмол қилиш тўкис иймонни ўз ичига олмайди» – дедилар ва бунга Аллоҳ таолонинг:

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: «Сизлар иймон келтирганларингиз йўқ, лекин сизлар «Бўйинсундик», денглар, (чунки ҳали-ҳануз) иймон дилларингизга кирган эмасдир» (Ҳужурот: 14) оятини ҳужжат қилдилар.

Бошқа уламолар, жумладан, Ибн Ражаб (раҳимаҳуллоҳ) эса Жибрил алайҳиссаломнинг машҳур ҳадисининг шарҳида: «Агар иймон сўзи танҳо истеъмол қилинса унинг ичига Ислом ҳам киради. Акси ҳам шундай (яъни Ислом сўзи танҳо истеъмол қилинса унинг ичига иймон ҳам киради). Агар иккиси бир-бирига боғлаб истеъмол қилинган бўлса Исломни зоҳирий амаллар билан, иймонни эса қалб амаллари билан изоҳланади» – деди ва Исломни иймон ва ботиний амаллар билан, иймонни эса узвлар амали билан изоҳланган ҳадисларни тилга олди.

Нима бўлса ҳам, машҳур бўлгани иймон ва Исломнинг босқичлардан иборат бўлганидир. Шунга кўра Ислом буларнинг умумийроғи бўлиб, унга шу динни қабул қилган барча, жумладан, унинг таълимотларини ҳаётга татбиқ қилмаган кимсалар ҳам киради. Иймон эса ундан кўра юқорироқ тавсиф бўлиб, ишончга амални қўшган, қалби билан барча ғайб ишларини тасдиқлаган, сабабларни қилиш билан савоб излашга интилган ва Роббиси билан учрашишга тўкис тайёргарлик кўрган одамга хосдир.

Валлоҳу аълам.

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин

«Фатаава фит-Тавҳид», савол № 3.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг