Ғайри динлардан совға қабул қилиш
Ғайри динлардан совға қабул қилиш
Савол: Хонадонимизда христиан динига мансуб хизматчимиз бор. У кийимларимизни ювса тоза бўлиб, кийсак бўлаверадими ёки йўқми? У ўз ўлкасига бориб келганида бизларга совғалар олиб келади. Ўша совғаларни қабул қилайликми ёки йўқми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
У хизматчи ювган ва дазмоллаган кийимларни кийишингиз жоиздир. Сизлар уни Ислом динига даъват қилинглар. Шояд Аллоҳ таоло уни сизларнинг қўлингизда ҳидоят қилиб қолса.
Унинг (шариатимизда) мубоҳ бўлган совғаларини қабул қилишингиз ва унга яраша (қайтарма) совғалар қилишингизга монеълик йўқдир. Хусусан, Араб ярим оролида бўла туриб, Ислом динини қабул қилмаса уни узоқлаштириб, ўрнига мусулмон хизматчини олишингиз лозим. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Араб ярим оролидан кофирларни чиқариб ташлашга васият қилганлар. Бу ҳадис яҳудий, христиан ва бошқа кофирларни ўз ичига олади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6354 – 2.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури

