PDF WORD

Фирқа ва тоифаларни кофир ҳисоблашнинг шаръий асослари

Фирқа ва тоифаларни кофир ҳисоблашнинг шаръий асослари

Савол: Қайси гуруҳларни Исломдан чиққан деб аниқ айта оламиз? Бу ва бундан бошқа тоифаларни кофир деб ҳисоблаш учун шаръий асос нима? Аллоҳ устингиздан мукофотлар ёғдирсин!

Жавоб: Улармоларнинг айримлари ҳулулий ва жаҳмийларни бутунлай кофир деб ҳисоблашган бўлса, айримлари бидъатчи деб, бошқалари эса фақатгина ғулув кетганларинигина кофир ҳисобладилар. Хуллас, била туриб: «Аллоҳ таоло махлуқларидан биронтасига ҳулул қилди ёки махлуқларидан бири билан бутунлашди», – деб айтган одамнинг мусулмонлар ижмоъси билан кофир бўлишида шубҳа йўқдир.

Агар уларда мўътазилалар шубҳаси бўлса, уларни кофир деб ҳисоблашда ихтилоф бор: уламоларнинг айримлари уларни бидъатчи деган бўлсалар, айримлари кофир дедилар. Машҳури – уларнинг бидъатчи эканликларидир.

Ашъарийлар ҳам бидъатчилардир. Чунки уларнинг таъвил ва шубҳалари бордир.

Инкор этган кимса билан таъвил қилган одам ўртасида фарқ бўлиб, таъвил қилган одам кофир бўлмайди. Бу – қоида-асосдир. Ким таъвил қилган бўлса кофир бўлмайди. Била туриб инкор этган одамгина кофир бўлади.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Рожиҳий

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг