PDF WORD

Дуо қазони қайтарадими?

Дуо қазони қайтарадими?

Савол: Дуо қазою қадарни қайтарадими?

Жавоб: Аллоҳ таоло дуо қилишни машруълаштирди ва дуо қилишга буюриб:

«Роббингиз: Менга дуо қилингиз, ижобат қиламан!, – деди» (Ғофир: 60);

«Бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар (айтинг): Мен яқинман ва Менга дуо қилганларнинг дуоларини қабул қиламан» (Бақара: 186), - деди.

Агар банда машруъ сабабни қилиб дуо қилса, шунинг ўзи қазою қадардандир. Аллоҳ хоҳласагина қазони қазо билан қайтариши мумкин. Саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Банда қилган гуноҳи билан ризқдан маҳрум бўлади. Тақдирни дуогина қайтара олади. Умрни эса яхшилик қилиш узайтиради» деганлари ворид бўлган (Имом Аҳмад 5/277, 280, 282; Термизий 4/448; Ибн Можа 1/35).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8946 – 9.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг