PDF WORD

Бувим сеҳргар …

Бувим сеҳргар …

Савол: Бувим (отамнинг онаси) сеҳргардир. У, катта акамни сеҳрлаб қўйган. У акам ҳозир бувим билан бирга яшайди. Дадамнинг бувимнинг бу ишларидан хабари йўқ. Дадам мени бувимни зиёрат қилишга мажбурлайди. Бироқ, мен бувимдан қўрққаним учун, уни зиёрат қилишни хоҳламайман. Мен бувимга салом берсам бўладими? Агар амакиларим бувимнинг бу ишларидан хабардор бўлишиб, қўлларида ашёвий далиллари бўлса, бу ҳақда бувимиз устидан расмий идораларга шикоят қилсак бўладими?

Жавоб: Сеҳрнинг – куфр ва Ислом миллатидан чиқарадиган ширк амали эканида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Чунки у шайтонларга яқинлашиш, шайтонлар учун жонлиқлар сўйиб, Аллоҳни қўйиб уларга дуо қилиш, ҳаром ишларда уларга итоат этиш ва нажас нарсаларни ейиш, демакдир. Шунга кўра, агар бу кампирнинг сеҳр билан шуғулланаётгани аниқ бўлса, у, сеҳргарлар учун белигланган жазога муносиб бўлибди. Ҳадисларда сеҳргарнинг жазоси қилич билан бир уришда калласининг олинишидир. Саҳобалардан учтаси сеҳргарни ўлдиришга буюрдилар ёки ўзлари ўлдирдилар. Сеҳргар, самимий тавба қилсагина бу жазодан қутилиши мумкин.

Биз шундай деймиз: Бу сеҳргарга буви ёки опа ёхуд амма ё хола бўлса ҳам ишонилмайди. Уни зиёрат қилинмайди, унга ғамхўрлик қилинмайди, итоат этилмайди ва унинг хизматлари қилинмайди. Бу кампирнинг аҳволидан яқиндан ёки узоқдан хабардор бўлган одамлар, уни қатл этилиши ва одамлар унинг шарридан қутилишлари учун давлатимиздаги масъул одамларга хабар беришлари керак.

Валлоҳу аълам.

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин

«ал-Фатааваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 1 жузъ.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг