PDF WORD

Солиҳ бандалардан (авлиёлардан) ёрдам сўрашнинг ҳукми

Солиҳ бандалардан (авлиёлардан) ёрдам сўрашнинг ҳукми

Савол: Сўфийларнинг катталари: “Биз мажозан авлиёлардан ёрдам ва мадад сўраймиз, аслида ҳақиқий ёрдам сўраладиган зот бу Аллоҳ”, дейдилар. Уларга жавобингиз қандай? Кейин улар қуйидаги оят авлиёлардан ёрдам сўрашимизга ҳужжат дейдилар:

(Эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам, уларнинг юзларига қўлингиздаги бир сиқим тупроқни) отган пайтингизда, Сиз отмадингиз, балки Аллоҳ отди” (Анфол: 17).[1] Бунга сизнинг жавобингиз қандай?

Жавоб: Аввалам бор, Аллоҳдан ўзга ўликлардан, авлиёлардан, санамлардан ва шунга ўхшаш нарсалардан ёрдам ва мадад сўраш Аллоҳга ширк келтиришдир. Шунингдек, Аллоҳдан ўзга тириклардан Аллоҳдан бошқаси қодир бўлмайдиган нарсаларда ёрдам сўрашлик Ислом динидан чиқаради.

Иккинчидан: Аллоҳдан бошқасидан ёрдам сўрашнинг шариатда борлигига Аллоҳнинг ушбу сўзини:

(Эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам, уларнинг юзларига қўлингиздаги бир сиқим тупроқни) отган пайтингизда, Сиз отмадингиз, балки Аллоҳ отди” (Анфол: 17), далил қилиш, ботил далил келтиришдир. Чунки оятнинг маъноси: “Сиз Бадр урушида қўлингиздаги арзимас тупроқни жанг майдонида кенг тарқалиб кетган, кўпдан-кўп кофирларнинг кўзларига теккиза олмадингиз, лекин Аллоҳ Ўзининг қудрати билан тупроқни уларнинг барчаларининг кўзларига текказди”. Оятда Аллоҳдан ўзгадан ёрдам сўраш йўқ, балки арзимас бўлса ҳам сабабларни олиш бор. Ўша сабаб Аллоҳга қаттиқ таваккул қилиб тупроқни отиш эди. Натижа Аллоҳнинг қудрати билан жуда катта бўлди. Яна тупроқни отиш билан бир қаторда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг уларга қилган дуоибадлари ва яккаю-ягона Аллоҳдан кофирларнинг устидан ғалаба сўраб қилган дуолари ҳам бўлган, авлиёларга қилинган дуо эмас албатта.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси


[1] Изоҳ: Ривоят қилишларича, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр жангида қўлларига бир сиқим тупроқни олиб: “Юзлари қаро бўлгай!, деб душман тарафига отганларида, кўзига ғубор кирмаган бирор мушрик қолмаган экан.


·

Фикр билдиринг