PDF WORD

Авлиёларнинг қабрлари олдида қурбонлик қилишнинг ҳукми

Авлиёларнинг қабрлари олдида қурбонлик қилишнинг ҳукми

Савол: Бизнинг юртимизда бир қанча авлиёларнинг қабрлари бор. Ҳар йили “Ошуро кунида тахминан қирқдан ортиқ қўй ва ўнтадан кўпроқ мол сўйилади. У ерда баъзи хурофотчи мусулмонлар йиғилиб, ўликларга дуо қиламиз деган баҳона билан Қуърон ўқийдилар. Кейин шу сўйилган қурбонликлар гўштларидан ейдилар. Ҳазрат, сиздан илтимос шу муаммо ҳақида далил билан бизга фатво беринг.

Жавоб: Биринчидан: Авлиёларнинг қабрлари олдида қурбонликлар сўйиш ширк, бу ишни қилган одам лаънатлангандир. Чунки у Аллоҳдан ўзгага қурбонлик сўйди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Аллоҳдан ўзгага қурбонлик қилган кишини Аллоҳ лаънатласин” (Имом Муслим ривояти). Шунга кўра авлиёларнинг қабрлари олдида сўйилган қўй ва сигирларнинг гўштларидан ейиш мумкин эмас.

Иккинчидан: Ўликларга Қуърон ўқиш кейин пайдо қилинган бидъатдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Ким бизнинг ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у номақбулдир” (Муттафақун алайҳ).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси


·