PDF WORD

Авлиёлар бандани бошқара оладими?

Авлиёлар бандани бошқара оладими?

Савол: Мен: «Авлиёлар бу дунёда бандаларни бошқара оладилар. Уларнинг қирқта юзи бўлиб, гоҳида уларни одам, гоҳида аждар, гоҳида арслон ва гоҳида бошқа шаклда кўрасиз», одамлар қабристонларга бориб ўша ерда ухлайдилар ва кечани ўтказиб: Авлиё, ухлаган пайтимизда бизнинг олдимизда турган эди. У одамларга: «Сизлар шифо топдинглар!» – деди, деган гапларни айтаётган одамларни эшитиб, кўрмоқдаман. Айтингчи, бу гаплар тўғрими ёки йўқми?

Жавоб: Авлиёлар бирон кишини бошқара олмайдилар. Уларга оддий инсонларга берилган оддий сабабларгина берилган. Улар мўъжизаларга эга эмаслар.

Улар инсондан бошқа аждар ёки арслон ёхуд маймун ва бошқа ҳайвонлар суратида намоён бўла олмайдилар. Бу имкониятни Аллоҳ таоло фаришталар ва жинларгагина берган ва бу имкониятни уларга хослаган.

Қабристонларга зиёрат қилиш, қабрда ётган маййитнинг гуноҳларини кечирилиши ва унга раҳмат сўраш учунгина бориш машруъдир. Мурдалардан барака, шифо ва мусибатларнинг кушойиши ҳамда ҳожатларнинг адо этиш тилагида мадад сўраш учун бориш жоиз эмас. Чунки ундай қилиш ширкдир. Шунингдек, Аллоҳдан бошқалар учун хоҳ авлиёлар қабри олдида бўлсин, хоҳ бошқа жойларда бўлсин, (атаб) жонлиқлар сўйиш ҳам катта ширкдир.

Сизнинг мазкур одамлар ҳақида эслатиб ўтган нарсаларингизнинг бари шариатга хилоф, балки мункар бидъат ва ширк эътиқодларидир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 3716 – 2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг