Аллоҳ таолога умид ва хавф ўртасида ибодат қилиш
Аллоҳ таолога умид ва хавф ўртасида ибодат қилиш
Савол: Ҳурматли шайх, «Мен Аллоҳ таолога на жаннати умидида ва на жаҳаннамидан қутилиш нийятида ибодат қиламан. Мен Аллоҳга Унга бўлган қалбимдаги муҳаббат билан ибодат қиламан» – деган киши ҳақидаги фикрингиз қандай?
Жавоб: Бу – зиндиқ ва даҳрий суфийлар сўзидир. Бу жумлалар ваъз китобларида ҳам ривоят қилинган. Улар бу жумлаларни Робиъа Адавийяга нисбатлайдилар. У: «Мен Аллоҳга жаҳаннамидан қўрқиб, жаннатидан умидвор бўлиб ибодат қилмадим. Ундай қилсам қабоҳат асирига ўхшаб қолардим. Шунинг учун мен, Аллоҳга ,Зотига муҳаббат ва шавқ билан ибодат қилдим» – деган. Бунинг маъноси: «Мен Аллоҳга хавф ва умид ўртасида ибодат қилсам манфаатим ўзим учун фойдалироқ бўлган нарсаларгина бўлади. Мен эса Аллоҳга Зотига муҳаббат ва шавқ билан ибодат қиламан», демакдир.
Айрим суфийлар: «Мен Аллоҳга ибодат қиламан. Унинг мени жаннат ёки жаҳаннамга киритишининг қизиғи йўқ!» – дейдилар. Ҳатто баъзилари Аллоҳнинг жаннатга киритишдан кўра жаҳаннамга киритишини афзал кўради ва: «Нафсим жаннатга мойилроқ ва у билан лаззатланади. Жаҳаннам эса унинг аксидир» – дейди. Аллоҳ бизни сақласин, у одам жаҳаннамни яхши кўради. У ва унга ўхшаш гаплар – даҳрий ва зиндиқлар сўзидир.
Ибодат – муҳаббат, қўрқув ва умид билан бўлади. Банда Роббисига муҳаббат, қўрқув ва умид билангина ибодат қилиши керак. Банда Роббисига муҳаббат, қўрқув ва умид нуқтаи назаридан сиғиниши керак. Аллоҳ таоло бандаларнинг энг афзали, сараси ва Аллоҳни яхшироқ таниганлари набий ва расуллари – Иброҳим, Исмоил, Ишоқ, Яъқуб, Нуҳ, Довуд, Сулаймон, Айюб, Закарийё, Ийсо, ал-Ясаъ ва Зулкифллар – Аллоҳ буларнинг барчасига ва пағамбаримизга салавоту саломлар йўлласин – ҳақида шундай деди:
«Дарҳақиқат улар (яъни мазкур пайғамбарлар) яхши ишларни қилишга шошар ва Бизга рағбат ва қўрқув билан дуо-илтижо қилар эдилар» (Анбиё: 90).
Қаранг: «рағбат» – умид, «қўрқув» – хавф, демакдир. Улар – Аллоҳнинг энг шарафли бандалари, Аллоҳга умид ва қўрқув ибодат қилар эдилар.
Аллоҳ таоло тақволи бандаларининг васфи ҳақида шундай деди:
«Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни тунларини ибодат билан ўтказишиб, оз ухлайдилар). Улар Роббиларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қиладилар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладилар» (Сажда: 16).
Ибодат – муҳаббат, қўрқув ва умид билан тўкис бўлади. Шунинг учун ҳам уламолар шундай деганлар: «Аллоҳга фақат муҳаббат билангина ибодат қилган одам – зиндиқ, фақат қўрқув билангина ибодат қилган одам – хаворижлардан ҳарурий, фақат умид билан сиғинган одам – муржиъий, муҳаббат, қўрқув ва умид билан ибодат қилган одам эса муваҳҳид мўъминдир».
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Рожиҳий
Манба: Ҳикмат Нури

