PDF WORD

Аллоҳдан бошқасига ибодат қилиш …

Аллоҳдан бошқасига ибодат қилиш …

Савол: Биров Аллоҳдан бошқасига ибодат қилади ёки дуо қилади ёхуд Мисрда бўлганидек бирон машойихга атаб жонлиқ сўяди. (Айтингчи), ундай одамнинг саводсизлиги узр ҳисобланадими? Бошқача қилиб айтсак, саводсизлик узр бўладими? Агар саводсизлик узр бўлмаса, Зоту анвот ҳикоясига нима деб жавоб бериш керак? Аллоҳ бошингиздан савоблар ёғдирсин, бизга фатво берсангиз.

Жавоб: Мукаллаф одамнинг Аллоҳдан бошқасига ибодат қилишда ёки унга жонлиқлар бўғизлаш ёхуд назрлар аташ ва бундан бошқа Аллоҳнинг ҳаққи бўлган ибодатларни қилишда узри бўлмайди. Фақатгина, Исломий ўлкаларада яшамаган ва ҳануз исломий даъват етиб бормаган одамгина бундан мустаснодир. Чунки, у жоҳиллиги сабабли эмас, балки, даъват етиб келмагани учун узрлидир. Бунинг далили Имом Муслим (раҳимаҳуллоҳ) Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан, у эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ушбу ҳадисдир: «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, Мени бу уммат ичидаги яҳудий ёки насроний эшитиб, Мен билан юборилган нарсаларга иймон келтирмай ўлса жаҳаннам аҳлидан бўлади» (Имом Муслим (Нававий шарҳи билан) 2/186; Имом Аҳмад 4/396).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ўзлари ҳақида эшитган одамга узр қолдирмадилар. Зеро мусулмонлар яшаётган ўлкаларда яшаётган инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида эшитган бўлади ва шунинг учун ҳам иймон асосларида унга узр бўлмайди.

Энди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан зоту анвот[1] каби қуролларини осиб қўйишадиган дарахт қилиб беришларини сўраган одамлар, куфрдан янги чиққан (Исломни янги қабул қилган) ва талаб қилган ва бу талабларини амалга оширмаган одамлар эди. Уларнинг бу талаблари шариатга хилоф бўлгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни таъқиқладилар ва улар ўзлари талаб қилган нарсаларини амалга оширмадилар.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4144.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


[1] Зоту анвот – жоҳилият даврида жангга чиққан одамлар ирим учун қурол-аслаҳаларини бирон дарахтга осиб, унинг атрофида ибодат қилар эдилар. Қурол-аслаҳалар осилган дарахтни «зоту анвот» деб аталар эди.


·

Фикр билдиринг