Аллоҳдан ўзгадан мадад сўраган одам орқасида намоз ўқиш
Аллоҳдан бошқалардан мадад сўраган одам орқасида намоз ўқиш
Савол: Биров Аллоҳдан бошқасидан мадад сўрайдиган жамоат ичида яшайди. (Айтингчи), уларнинг орқасида (иқтидо қилиб) намоз ўқилса бўлади? Уларнинг олдидан ҳижрат қилиб чиқиб кетиш керакми? Уларнинг ширклари ғализ ширкми? Уларни яхши кўриш ҳақиқий кофирларни яхши кўришга ўхшайдими?
Жавоб: Агар сиз ўртасида яшаётган одамлар, айтиб ўтганингиздек, Аллоҳдан бошқа махлуқлардан, мурдалардан, тирик бўлсада олисдаги одамлардан ёки дарахтлардан, тошлардан ёки юлдузлардан ва шуларга ўхшаш нарсалардан мадад сўраётган бўлсалар, улар Ислом миллатидан чиқарадиган катта ширкни қилаётган мушриклардир. Худди кофирларни суюш мумкин бўлмаганидек, уларни ҳам суюш жоиз эмасдир. Уларнинг орқаларида (иқтидо қилиб) намоз ўқиш, улар билан бирга яшаш, ҳужжат билан уларни ҳақиқатга чақирадиган ва уларнинг ижобат қилишлари ҳамда қўлида уларнинг диний ислоҳотлари умид қилинган кишигина уларнинг ўртасида яшаши мумкин. Бўлмаса, улардан узлат қилиб чиқиб кетиши ва Ислом асослари ва фуруъларини адо этиш ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини жонлантириш асосида ҳамкор бўладиган бошқа бир жамоатга қўшилиши керак. Агар ундай жамоатни топа олмаса, қанчалар қийналмасин барча жамоатлардан воз кечади. Чунки Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан риовят қилинган ҳадисда шундай дейилган: «Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхшилик ҳақида сўрар эдилар. Мен эса қилиб қўйишдан қўрқиб ёмонликлар ҳақида сўрар эдим. Мен: «Ё Расулуллоҳ, бизлар жоҳилиятда ва қабоҳат ичида яшаган эдик. Аллоҳ таоло бизга бу яхшилик (Ислом)ни олиб келди. (Айтингчи), бу яхшиликдан кейин ёмонлик борми?», – деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа. У пайтда аралаш-қуралаш нарсалар бўлади», дедилар. Мен: «Унинг аралаш-қуралаши нимаси?», – деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менинг суннатимдан бошқа қонунларни ушлаган ва Менинг йўлимдан бошқа йўлдан юрган қавмлар борки, уларни яхшиликка чақириб, ёмонликлардан қайтарасан» – дедилар. Мен: «Ўша яхшиликдан кейин ёмонлик борми?», – деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа, жаҳаннам дарвозаси олдидаги дарғачилар бор. Улар ўзларига ижобат қилган одамларни жаҳаннамга улоқтирадилар!» – дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, уларни менга тавсифлаб берсангиз?», – дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам дедилар: «Улар бизнинг қавмимиздан ва бизнинг тилимизда гаплашадилар». Мен: «Ё Расулуллоҳ, уларни учратсам нима қилишимни буюринг?», – дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмонларнинг жамоати ва имомларидан айрилма!», – дедилар. Мен: «Уларнинг жамоати ва имом бўлмаса-чи?!», – дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дарахтнинг томирларини тишлаб бўлсада ўлгунингса ўша ҳолатингда у фирқаларнинг барчасидан узоқ бўласан!» – дедилар» (Муттафақун алайҳ. Имом Бухорий 8/92, Имом Муслим (Нававий шарҳи билан) 21/236, Абу Довуд 4/445, 447).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 2787.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури

