Аҳли суннат ақидасида бўлмаган киши орқасидан намоз ўқиш
Аҳли суннат ақидасида бўлмаган киши орқасидан намоз ўқиш жоизми?
Савол: Аҳли Суннат вал Жамоатга хилоф ақидада бўлган, масалан ашъарийя ақидасида бўлган киши орқасида намоз ўқиш жоизми?
Жавоб: Энг тўғри жавоб шуки, Аллоҳ билгувчироқ, мусулмон деб ҳукм қилинадиган ҳар қандай киши орқасидан намоз ўқиш жоиз ва мусулмон эмас деб ҳукм қилинган киши орқасидан намоз ўқиш жоиз эмасдир. Бу аксар уламолар қавлидир ва энг тўғрисидир. Фосиққа иқтидо қилинган намоз мақбул эмас дейдиган кишинг гапи мардуддир. Бунга далил: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳукмдорларга иқтидо қилиб намоз ўқишга рухсат берганлар ва ҳукмдорлар ичида кўп фосиқлари бор. Ибн Умар, Анас розияллоҳу анҳу ва бошқалар Ҳажжожга иқтидо қилиб намоз ўқишган. Бу киши эса ўта адолатсиз инсон бўлган. Қисқа қилиб айтганда Ислом ҳудудидан чиқиб кетмаган мубтадиъ – бидъатчи орқасида намоз ўқиш мумкин. Бу худди шунга ўхшайди-ки, Ислом ҳудудидан чиқмаган очиқ гуноҳ қилувчи фосиқ кишига иқтидо қилишга рухсат бордек. Бироқ жамоат қурби етса Аҳли Суннат вакилини имом қилиб тайинлаши афзалдир.
Шайх Абдулазиз ибн Боз
“Фатава Исламия”, 1-жилд, 158-бет

