Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизлардаги ширк ўрмалаб кетаётган чумолидан ҳам кўра махфийроқ, сезилмайдиганроқдир. Лекин мен сизларни шундай нарсага йўллаб қўяманки, агар уни қилсангиз, ширкнинг кичиги-ю каттаси сиздан кетади. Шундай дейсиз: “Аллоҳумма инний аувзу бика ан-ушрика бика ва ана аъламу ва астағфирука лима ла аъламу”. (Маъноси: “Эй Аллоҳ мен Сендан Сенга ширк келтиришимдан паноҳ беришингни сўрайман ва Сендан билмаган нарсам учун мағфират тилайман”).
Абдуллоҳ ибн Аббос разиаллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига Абу Бакр ва Умар разиаллоҳу анҳумоларнинг сўзлари билан эътироз билдирган кишига: “Сизларнинг бошларингизга тез кунда осмондан тош ёғилмаса деб қўрқаман. Мен сизларга: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар” десаму, сизлар: “Абу Бакр ва Умар айтди” дейсизлар-а!” — деди