Аллоҳга ҳамдлар ва мақтовлар бўлсин. Ундан ёрдам сўраймиз. Нафсларимиз ёмонлиги ва амалларимиз хатоликларидан Аллоҳнинг паноҳига ўтамиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, уни хеч ким адаштира олмас ва Ул зот адаштириб қўйган кишини бирор кимса ҳидоят қила олмас. Ёлғиз Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли бирор илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Унинг шериги йўқ. Ва Муҳаммад Ул зотнинг қули ва элчиси эканлигига гувоҳлик бераман.
Сўнгра. Дарҳақиқат, ҳаж маносикларини соддалаштириш йўли билан омма одамларга илмни енгиллаштиришга рағбат пайдо бўлди. Бу эса худди “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари сифати” номли рисоламни қисқартирганим каби “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жобир розияллоҳу анҳу у зотдан ривоят қилган ҳажлари” номли китобимни қисқартириш орқали бўлди. Фақат мен унга ўша китобдаги маносикларда ва унга ёзган изоҳларда келтирилмаган муҳим қўшимчаларни қўшдим. Мен бу қўшимчаларнинг (манбалари) тахрижига ва бошқа фойдаларга алоҳида эътибор бердим, худди бошқа китобларимда қилганим каби: ҳадис мартабасини ва манбасини зикр қилдим, лекин уни қисқа келтириб, кўпинча бошқа чоп этилган ва чоп этилмаган китобларимга ишора қилиб кетдим. Аммо “Ҳаж” китобидаги ҳадислар манбасини ва мартабасини келтиришга мен (бу ерда) алоҳида эътибор бермадим, чунки у муҳтарам ўқувчилар олдида мавжуд, ким ундан бирон нарсани исботлашни хоҳласа ўша китобга мурожаат қилиш мумкин. Шунинг учун “асл китоб” деб унга ишора қилдим. Шунингдек фойдани комил қилиш учун ҳаж ва зиёрат бидъатларини ундан қисқача равишда келтириб бу китобни: “Китоб, Суннат ва салафлар асарларидаги ҳаж ва умра маносиклари” деб номладим.
Аллоҳ Табарока ва Таолодан амалимнинг ҳаммасини солиҳ, фақат Унинг Юзи учун холис қилишини ва бошқа бирон киши учун насиба қилмаслигини Ундан сўрайман!
Димашқ, 21 Шаъбон 1395 ҳ.й.
Муҳаммад Носируддин Албоний.
Ҳаж ва Умра маносиклари (амаллари)