11.09.10 Усома бин Ладин ҳақидa
Эй мусулмон биродарларимиз, Аллоҳ бизни ҳам, сизларни ҳам неъматларга шукр қилгувчилардан ҳамда мусибатлар ва қийинчиликлар бошга тушганда сабр қилгувчилардан қилсин. Бизнинг замонимизда кўп фитналар юзага чиқиб ёйилиб кетди, ҳолатлар ўзгариб, динда фасод-бузғунчилик, қалблар ихтилофи (қарама-қаршилиги), бидъатларнинг тирилтиришу суннатларни ўлдириш пайдо бўлиб кетди. Бу нарсалар дунёнинг инқирози ва заволи (йўқ бўлиши) ҳамда Қиёмат соатининг яқинлашишига далолат қилади.
Мана шу балои офатлардан бири бу уммат йигитларининг кўпчилигини Усома бин Ладин деган ном билан фитналанишларидир. Усома бин Ладин ҳаворижлар йўлини тирилтиришда қийинчиликлар ва хорликларга миниб олди. Ҳамда бу қилмишларга ҳақ даъвати бўлган салафий даъватини (ниқоб қилиб) ёпиштирди. Саудия Арабистони ва бундан бошқа мусулмон давлатларига қарши йўналтирилган ирҳобий-террористик амалларга шаръий жиҳод номини берди. Шунда бу умматнинг машҳур ва етук олимлари ушбу шахсни кузатиб унинг камчиликларини баён қилишди ва (ниқоб) пардаларини йиртиб юборишди. Бироқ ботилга даъват қилгувчилар қўлларидан келган ҳар турли йўллар билан машҳур олимлар фатволарини одамлардан яширишга уринмоқда. Аммо Аллоҳ таоло бу ботилга чақиргувчиларнинг оворагарчиликларини йўққа чиқарди. Ҳақни устун қилиб ботилни ўчирди. Шубҳасиз ботил ҳалок бўлгувчидир.
Эй биродар, Аллоҳ сени раҳматига олсин, Усома бин Ладин хусусидаги қуйидаги мустаҳкам шаръий фатволар билан танишгин:

