Талоқ қилинган хотин қандай қайтарилaди?

Агар эркак киши хотинини бир ёки икки талоқ қилган бўлса ва идда муддати ҳали тугамаган бўлса (идда муддати – учта ҳайз муддатининг тугаши ёки ҳомиладор аёл учун боланинг туғилиши), унда эр ўз хотинини: «Мен сени қайтариб олдим» ёки «Мен сени сақлаб қолдим» каби сўзлар билан қайтариб олиши мумкин. Бу билан никоҳ саҳиҳ ҳисобланади. Ёки у хотинини қайтаришни ният қилган ҳолда бирор амални қилиши мумкин. Масалан, никоҳни қайта тиклаш мақсадида у билан жинсий алоқа қилишлик. Бу билан ҳам никоҳ қайта тикланади.

Ушбу масаладаги суннат, никоҳни қайта тиклаётгани ҳақида гувоҳларни ҳозир қилишликдир. Яъни иккита эркак гувоҳни чақиришлик. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига мувофиқдир:

«Энди қачон (талоқ қилган аёлларингизнинг идда) муддатлари битиб қолса, бас, уларни яхшилик билан олиб қолинглар (яъни қайта никоҳлларингизга олинглар) ёки яхшилик билан (яъни, ҳаққи маҳрларини бериб) ажрашинглар. Ва (ярашиб олиб қолаётган ёки ажрашиб кетаётган чоғларингда) ўзларингиздан (яъни, мусулмонлардан) бўлган икки адолат соҳибини гувоҳ қилинглар» (Талоқ: 2).

Мана шу тарзда никоҳ қайта тикланади.

Давомини ўқиш …

1 та мулоҳаза

  1. Улугбек → 29.12.2011 йил

    Ассаламу алайкум Аллох иймониларни мустахкам ва узини динида собит килсин!

Фикр билдиринг