Саҳоба деб кимларга айтилaди?

Саҳобий Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни, у кишига иймон келтирган ҳолда кўриб, ана шу асосда вафот этган кишидир.

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Саҳиҳ»ларида (3/1333) шундай дедилар: «Мусулмонлардан бўлган бирор киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳамсуҳбат бўлган бўлса ёки у кишини кўрса, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобаларидандир».

Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Бухорий ишонч билан айтган ушбу қовллари Аҳмад ва муҳаддисларнинг жумҳур уламолари сўзидир. Бухорийнинг «мусулмонлардан бўлган», деган сўзлари билан у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ҳамсуҳбат бўлган ёки кўрган кофирлар (ушбу таъриф остига) кирмайди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг вафотларидан кейин Исломга кирганларга келсак, «мусулмонлардан бўлган», деган сўзларига мувофиқ келса-да, бироқ у ушбу (саҳобий деган) сифат остига дохил бўлмайди. Ана шу таянса (арзийдиган сўздир)» («Фатҳул Борий» (7/4)).

Давомини ўқиш …

Фикр билдиринг