Тўрт қоида (Муҳаммад ибн Сулаймон ат-Тамимий)

Шуни билгилки, Аллоҳ таоло сени Ўзига итоат қилишга йўлласин, тўғри йўлдан оғмаган Иброҳим (алайҳиссалом) миллати: Аллоҳга, динни Ўзи учун холис қилган ҳолда ибодат қилишингдир. Аллоҳ таоло шундай деди:

«Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт: 56).

Аллоҳ таоло сени Ўзига ибодат қилишинг учунгина яратганини билиб олган бўлсанг, (шуни ҳам) билгинки, ибодат фақат тавҳид билангина ибодат деб номланади. Худди намоз фақат таҳорат билангина намоз деб номлангани каби. Ибодатга ширк оралайдиган бўлса, у (ибодат) ярамайди. Худди таҳорат бузилгани каби.

Демак ширк ибодатга оралайдиган бўлса, уни яроқсиз қилиши ва амал ҳабата бўлиб, ушбу амал соҳиби жаҳаннамда абадий қоладиганлардан (бирига) айланишини билиб олган бўлсанг, шояд Аллоҳ сени ушбу тўрдан халос этар, гарданингдаги энг муҳим нарса: шуни, яъни Аллоҳга ширк келтириш (нақадар разил иш) эканини билиб олдинг. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарса ёки кимсанинг) шерик қилинишини кечирмайди. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечиради» (Нисо: 116).

Ушбу (мақсадга) Аллоҳ таоло Ўзининг китобида зикр қилган тўрт қоидани билиш билан (эришилади).

Давомини ўқиш …

Фикр билдиринг