Шуруқ намози ҳақида

Шуруқ намози қуёш чиқиб, (бир найза бўйи) кўтарилгач ўқиладиган икки ракат намоздир. Бомдод намозини масжидда жамоат билан ўқиса сўнгра намоз ўқиган ўрнида Аллоҳни зикр қилиб ўтиргач ушбу намозни ўқийди.

Ушбу намознинг фазилати ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу ҳадис ворид бўлган: «Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнг қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилса, сўнг икки ракат намоз ўқиса, унга ҳаж ва умранинг ажри каби (ажр) бўлади. Тўла, тўла, тўла» (Термизий (586) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилди).

Ушбу ҳадиснинг саҳиҳлиги борасида ихтилоф мавжуд. Бир жамоа аҳли илм ушбу ҳадисни заиф деган бўлса, бошқалар ҳасан даражасидаги ҳадис деб айтишди. Ҳасан даражасида деб айтганлардан Албоний роҳимаҳуллоҳдир «Соҳиҳ Сунан ат-Термизий».

Давомини ўқиш …

Фикр билдиринг