«Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган, Тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) адо этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри йўлдаги (миллатнинг) динидир»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимда ким Ла илаҳа иллаллоҳ деса, ундан аввал нима келишидан қатъий назар (яъни гуноҳлари учун азобланишидан кейин бўлса ҳам) бахт-саодат келтиргувчи бўлади (яъни Жаннатга дохил бўлади)”
(Имом Байҳақий ривояти, Шайх Албоний саҳиҳ деганлар).
Имом Абдурраҳмон ибн Маҳдий раҳимаҳуллоҳ деди: “Нафс-ҳаволарига берилган кишилар ичида Жаҳмнинг сафдошларидан кўра ёмонроқ одамлар йўқдир. Чунки улар: “Осмонда ҳеч ким йўқ” — деб айтадилар, Менинг раъйим Аллоҳга қасамки, уларга қиз ва мерос берилмаслигидир”