“Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар Аллоҳдан ўзга (сохта маъбуда)ларни Унга тенг билиб, Аллоҳни севгандек уларни севадилар. Иймон келтирганларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари эса (уларникидан) кучлироқдир. Золимлар (қиёматда) азобни кўрганларида бутун куч-қудрат Аллоҳга хос эканини ва Аллоҳнинг азоби (ўта) қаттиқлигини билсалар эди!”
Парвардигор субҳанаҳу ва таоло ҳадиси қудсийда марҳамат қилади: “Эй Одам боласи, агарда сен Менинг ҳузуримга ер тўла гуноҳлар билан келсангда ва Менга ширк қилмаган ҳолда Менга йўлиқсанг, Мен сенга ана шунча миқдорда Мағфират билан йўлиқаман”
(Имом Термизийнинг Бакр Ибн Абдуллоҳ ал-Музаний разияллаҳу анҳудан қилган ривоятлари, ҳасан ҳадис).