«(Эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам, мушрикларга) айтинг: «Сизлар Аллоҳдан ўзга (илоҳлар деб) гумон қилган бутларинигизга дуо-илтижо қилаверинглар-чи, (улар сизларга ижобат қила олармиканлар)! Улар на осмонларда ва на Ерда бир зарра вазнича (нарса)га эга эмасдирлар ва улар учун (осмонлар ва Ерда Аллоҳга) шериклик ҳам йўқдир ҳамда (Аллоҳ) учун улардан бирон ёрдамчи ҳам йўқдир (яъни, Аллоҳ таъоло ҳеч қандай шерикка муҳтож бўлмаган Ёлғиз Маъбуди Барҳақдир). (Аллоҳ) ҳузурида фақат унинг Ўзи изн берган кишиларгагина шафоат наф қилади»