Шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтди: «Солиҳ эканини эътиқод қилган ҳолатда инсон қабри олдида ширкка қўл уриш, инсон қалбига ёғоч ёки тош сабабли ширкка қўл уришдан кўра яқинроқдир. Шунинг учун ҳам мушрикларнинг қабр олдида ёлбораётган, итоат этаётган ва қалблари билан Аллоҳнинг уйлари – масжидларда ва саҳарларда қилмаган ибодатларни қилаётганларини: айримлари сажда қилиб, қабрлар олдида ўқилган намоз ва қилинган дуоларнинг баракотларини масжидларда тилаганидан кўра самимийроқ тилаётганини кўрасиз»