Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ислом – Бир Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расули деб гувоҳлик беришинг, намозни тўкис адо этишинг, закот беришинг, Рамазон ойининг рўзасини тутишинг ва йўлига қодир бўлсанг Байтуллоҳни ҳаж қилишинг»
Юнус ибн Абдул Аъло шундай деди: Имом Шофеийни шундай деяётганини эшитдим: “Аллоҳ азза ва жалланинг Исмлари ва Сифатлари бордир. Аллоҳ азза ва жалланинг бу Исм ва Сифатлари исбот қилинганидан кейин, ҳеч ким бу Исм ва Сифатларни раддига бора олмайди. Ҳар ким бу Исм ва Сифатлар исбот қилинганидан кейин, далилга қарши келса, у кофирдир. Ҳужжат келмасидан аввал эса, жоҳилликда маъзурдир. Чунки Исм ва Сифатлар ҳақидаги илм, қарашлар билан, фикрлаш билан ўрганилмайди. Чунки бу сифатлар далил билан исбот ва нафй қилинади. Айнан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг Ўзи ҳақида ташбеҳни нафй қилгани каби деймиз: “Унга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У Самиъ ва Басирдир”