«(Мушриклар) эса У Зотни қўйиб, бирон нарса ярата олмайдиган, (балки) ўзлари яралгувчи бўлган, (ўзгалар у ёқда турсин, ҳатто) ўзларига ҳам бирон зиён ё фойда беришга эга бўлмайдиган ва на (бировларга) ўлим беришга, на ҳаёт беришга ва на қайта тирилтиришга эга бўлмайдиган «олиҳалар»ни ушладилар (яъни, ўшаларга сиғиндилар)»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “(Ўзида) уч нарса бўлган кимса иймон ҳаловатини тотибди: Аллоҳ ва унинг Расули унга бошқалардан кўра севимлироқ бўлса, бирон кишини Аллоҳ учун яхши кўрса ҳамда куфрга қайтишни Аллоҳ қутқазганидан сўнг, жаҳаннамга ташланишни ёқтирмаганидек ёқтирмаса”