«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир!»»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Банда тақдирнинг яхши ва ёмони Аллоҳдан эканига иймон келтирмагунича ва ўзига етган нарса хато қилмаслигини, хато қилгани эса етмаслигини билмагунига қадар комил мўъмин бўла олмайди”
Абдуллоҳ ибн Умар разиаллоҳу анҳумо бир масалага жавоб берганида бир киши: “Сизнинг отангиз бундан ман қилган эди-ку!” — деди. Абдуллоҳ ибн Умар разиаллоҳу анҳумо: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрлари эргашишга лойиқроқми ёки отамникими?” — деди