Муҳаммад ибн Қайс шундай деганлар: «Яғус, Яуқ ва Насрлар Одам фарзандлари ичидаги солиҳ инсонлар эди. Уларнинг издошлари кўп эди. Улар вафот этишгач дўстлари: “Уларнинг суратларини чизсак (ва уларга боқсак), ибодатга бўлган шавқимиз ортар эди”, – дедилар ва уларнинг суратларини чиздилар. Сурат чизганлар ҳам вафот этгач бошқа насллар дунёга келдилар ва шайтон уларга: “Расмни чизганлар уларга сиғинишар ва улардан ёмғир сўрашар эди”, – дея васваса қилди. Натижада, улар, у солиҳ инсонларга сиғина бошладилар»