Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким ўз биродарига: “Эй кофир!” деса у иккисининг бири кофир бўлади. Агар у (биринчиси)нинг айтгани тўғри бўлса (иккинчиси кофир бўлади). Бўлмаса айтилган сўз (кофир деган кишининг) ўзига қайтади”
«Шариатнинг Аллоҳнинг ваҳдониятига далолати эса очиқ-равшандир. Пайғамбарлар олиб келган ва (илоҳий) Китоблар билан нозил қилинган нарсалар, Аллоҳнинг ваҳдониятига қатъий далолат қилади. Зеро, самовий Китобларнинг ҳар бири буни гапирмоқда. У Китоблар олиб келган ва бандаларнинг дунё ва охиратларидаги манфаатларини кафолатлаган намоз, закот, ҳаж ва бошқа ибодатлар каби аҳкомлар, Коинот ҳақидаги хабарлар, ҳақиқат эканига воқеълик гувоҳ бўлаётган ғайб ишларнинг барчаси, Ўзининг шериксиз, Ўзигина ибодат қилинишга лойиқ Алим (билгувчи), Ҳаким (Ҳикматли) Робб эканига яққол далолат қилади»
(Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн «Набзатун фил-ақидатил-Исламийяҳ», 11, 12- бетлар).