Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимда ким Аллоҳга Унга ширк келтирмаган ҳолда рўбаро бўлса, у Жаннатга кирур ва кимда ким Аллоҳга ширк қилган ҳолда рўбаро бўлса, Жаҳаннамга кирур”
(Имом Муслимнинг Жобир ибн Абдуллоҳ разияллаҳу анҳудан қилган ривояти).
Жаъфар ибн Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ деди: “Мен Қутайба раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзларни айтганларини эшитдим: “Агар Яҳё ибн Саид, Абдурраҳмон ибн Маҳдий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ... ва кўплаб кишиларнинг исмларини тилга олди... каби ҳадис аҳлини яхши кўрган кишини кўрсанг, билгинки, у суннат йўлидадир. Ким у (юқорида зикри ўтган имом)ларга мухолиф бўлса, билгинки, у бидъатчидир”